

"Холанд менга "Интер"даги Адрианони ёдга солмоқда. Эрлинг - Адриано тезлигидаги Златан Ибрагимович. Умуман олганда Златаннинг техникаси Холанддан кўра яхшироқ.
Роберт Левандовски ва Карим Бензема билан солиштирганда Холанд футбол ўйнашни билмайдигандек. У зўр тўпурар, бироқ сиз футбол ўйнашни билмайдиган тўпурарни афзал кўрасизми?", - деди италиялик.
Норвегиялик форвард 32 гол билан АПЛ тўпурарлари рўйхатида пешқадам бўлиб турибди.



