"Картинг? Мен жаҳон чемпиониман". Жиру ва Бенземанинг онлайн-тўқнашуви давом этади

Omonjon To`xtamirzayev
2 апр 2020, 00:17
Навбатдаги "зарбани" Жиру берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Карим Бензема ўзини Жиру билан солиштиришларига жавобан: "Гапни чўзиб ўтирмайман, қисқа жавоб бераман: "Формула-1"ни картинг билан адаштирманг. Мен аслида сал юмшоқроқ шаклда фикримни изоҳлаяпман. Бу ҳақида бошқа савол берманг", – деганди Бензема инстаграмда.

Лекин Жиру буни жавобсиз қолдирмади. Бенземанинг бу гапларига француз "Befoot"га берган интервьюсида жавоб берди:

"Мен ким эканман? Картинг? Мен Жаҳон чемпиониман", — деди Жиру. 

Эслатиб ўтамиз, Бензема анчадан буён термага чақирилмайди ва Евро-2016 ҳамда ЖЧ-2018 мусобақаларини ўтказиб юборган. Жиру эса Франция терма жамоаси билан Еврода кумуш медаль, мундиалдан эса олтин медаллар билан қайтганди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sports.ru