Каррагер: "Шоу мавсумни жуда яхши бошлади, аммо унинг жароҳати МЮ учун қайғули хабар"

Aslanov Jasurbek
18 сен 2015, 11:43
"Ливерпуль" собиқ футболчиси Жейми Каррагер "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Люк Шоуга ҳамдардлик билдирди.

"Шоунинг жароҳати "Манчестер Юнайтед" учун қайғули хабар. У мавсумни жуда яхши бошлаган эди. Сўнгги ҳафтада Люк жамоанинг энг яхши футболчиларидан бирига айланганди. Мавсум якунлангунича Шоу сафга қайтади деган умиддамиз, аммо оёққа туриш узоқ вақт давом этиши мумкин. Шоунинг бор кучини ҳали кўрамиз деб ўйлайман. У ёш ва кулчи йигит" - дейди Каррагер.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com