

"Азар Премьер-лиганинг энг яхши футболчиси. Сўзларимга аниқлик киритмоқчиман. Де Брюйне ва Салоҳ ўтган мавсумда энг яхши эди, аммо мен 4-5 йиллик даврни ҳисобга олиб гапиряпман. Бу вақт ичида Азар ҳақиқатдан ҳам кучли ўйин кўрсатди. У жаҳон чемпионатида ҳам энг яхши футболчи эди.
Ўзимча ўйлаб қоламан: "Уни тўхтата олган бўлармидим? Ёки уни ғазабланишга мажбур қила олармидим?" Йўқ, у жуда кучли экан" - дейди Каррагер.



