Каррагер АПЛ фаворити қайси жамоа эканлигини айтди

Sherzod Nurmatov
19 дек 2021, 20:07
"Ливерпуль" собиқ футболчиси Жейми Каррагер жорий мавсумда АПЛ чемпионлиги учун асосий даъвогар бўлган клублар ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Манчестер Сити" ақл бовар қилмайдиган даражада. Менимча, "шаҳарликлар" – фаворит.

"Сити" ва "Ливерпуль" ўртасидаги фарқ катта эмас, бироқ "Лидс"га қарши ўйин (7:0)ни инобатга олсак, улар қанчалик ажойиб эканини кўрасиз.

Ҳали бирор нарса ҳал қилинган деб ўйламайман. Бир неча ҳафта олдин "Челси", "Ливерпуль" ва "Сити"дан 4 очко олдинда эди. Вазият қанчалик тез ўзгариши мумкинлигини кўриш мумкин. Аммо агар кимдир 6-7 очко илгарилаб кетса, қолганларда муаммолар бўлиши мумкин", – деди Каррагер.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports