Испания кубоги. “Реал” янги мураббий қўл остида йирик ғалабага эришди

1 ноя 2018, 01:48
Испания кубоги 1/16 финали доирасида "Қироллик клуби" “Мелилья” жамоаси меҳмони бўлиб, 4:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Мадридликлар сафида Бензема, Асенсио, Одриосола ва Гонсалес гол муаллифига айланишди.

Бу “Реал”нинг янги устози, аргентиналик мутахассис Сантьяго Соларининг "Қироллик клуби" мураббийлигидаги дебют ўйини бўлди.

Мазкур жамоаларнинг жавоб беллашуви 5 декабрь куни Мадридда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia