Испания кубоги. “Атлетико” ўз майдонида “Севилья”га ютқазди. “Валенсия” эса ғалаба қозонди

18 янв 2018, 01:05
Испания кубоги доирасидаги икки ўйин ўз ниҳоясига етди.


Мадридликлар ўз майдонида сўнгги сонияларда урилган гол эвазига мағлуб бўлди. Андалусияликларга ғалаба келтирган гол 88-дақиқада Хоакин Корреа томонидан урилди.



Кўршапалаклар ўз майдонида “Алавес”ни қабул қилиб ғалаба қозонди. Гонсало Гедеш ва Родриго томонидан урилган голлар эвазига “Валенсия” ғалабани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia