Игорь Сергеев "Пахтакор"га қайтадими? Тожиев жавоб берди

Оқил Абдубарноев
9 авг 2026, 17:48
"Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев клубнинг собиқ ҳужумчиси Игорь Сергеевни қайтариш борасидаги саволга жавоб берди.

"Сергеевнинг шартнома муддати тугаган эди ва у ўз хоҳиши билан бошқа клубга ўтишга қарор қилди. Биз уни жамоада олиб қолишга ҳаракат қилдик, лекин уддалай олмадик.

Ёзда уни жамоага қайтариш масаласида музокара ўтказдик, бироқ унинг ҳозирги клуби – "Персеполис" футболчини қўйиб юборишни истамади", деди Тожиев.

33 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум “шерлар” сафида 29 ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урганди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia