Олий лиганинг 27-турида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўз майдонида “Локомотив”ни қабул қилди.
Мазкур ўйинда фарғоналиклар бош мураббийи Вадим Абрамов яна бир ёш футболчига дебют қилиш имкониятини тақдим этди. 1996-йили туғилган фарғоналик Исломбек Каримов илк марта “Нефтчи” сафида майдонга тушди.