

- Шу кунгача ғалаба қозона олмай келаётган эдик. Шу боис «темирйўлчилар»га қарши баҳс ҳам осон ўтмаслиги аниқ эди. Аммо қийинчиликларни енгиб ўтиб, муваффақият қозонишимиз зарур эди. Учрашувдаги киритган тезкор голимиз бизга ёрдам берди. Умуман олганда яна бир қатор голли вазиятларни юзага келтиргандик. Бироқ йигитларга совуққонлик етишмади.
- «Локомотив-БФК» жамоасининг ўйини менда яхши таассурот қолдирди. Ўтган мавсумдагига солиштирганда, бу йил ўсиш бор.
- Гарчи ғалаба қозонган бўлсакда, ўйиндан кўнглим тўлмади. Бплки бу кетма-кет ғалабасиз ўйинлардан кейин шунда бўлаётгандир. Умид қиламанки, йигитлар турдан-турга ўз ўйинини топиб боради, - дейди Исломбек Муродович.
Исломбек Рустамбеков



