

"Искода шубҳа бор эди, шу боис анча вақт ўтиб кетди. Энди барчаси жойида ва биз футболчи таътилдан қайтгач шартномани узайтирамиз", — дейди Перес.
Ўтган мавсумда Иско "Реал" сафида 36та ўйинда майдонга тушиб 11та гол уриб 8та голли пас берди.




