

Англиялик 28 ёшли футболчига “Рома”дан ташқари Италиянинг яна бир жамоаси “Интер” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Римликлар Даниэлга “Челси”га ўтишга яқин турган Эдин Жекога захира сифатида қарашмоқда.
Маълумотларга қараганда, Старрижнинг ўзи “Интер”га ўтишга ўз розилигини берган. “Ливерпуль” футболчини ярим йилга 2 миллион евро эвазига ижарага беришга тайёр. Муддат якунланганидан сўнг Старрижни тахминан 20-30 млн еврога сотиб олиш мумкин бўлади.




