"Интер" Шкриньярга нарх белгилади

Alisher
22 июл 2020, 15:51
Милан клуби ҳимоячи Милан Шкриньяр билан хайрлашишга тайёр.

"Нерадзуррилар" эҳтимолий харидорлардан 25 ёшли словакиялик футболчи учун 55 миллион евро сўрамоқчи.

Олдинроқ, Шкриньяр "Манчестер Сити" қизиқишлари доирасига тушиб қолгани айтилган эди.

Шкриньяр "Интер"га  "Сампдория"дан 2017 йилнинг ёзида 34 миллион евро эвазига ўтганди.

Футболчи жорий мавсум 39та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercato