Иньеста "Барселона"га қарши ўйнамоқчи

Mirjalol Normatov
17 окт 2018, 20:21
"Виссел Кобе" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста ўзининг собиқ жамоаси "Барселона"га қарши ўйинда қатнашмоқчи.

"Барселона"га қарши ўртоқлик ўйинида қатнашишим ажойиб бўларди. Бу мен учун ҳам, Япония мамлакати учун ҳам ажойиб ҳолатга айланади. Шундай ўйин бўлишини истайман", - деди Иньеста.

Иньеста "Барселона"да 2002-2018 йиллар давомида фаолият олиб борди. Жамоа таркибида 675 ўйинда қатнашиб, 57 гол урди ва 140 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›