

Самарқандда 12 январдан буён давом этаётган машғулотларда мураббийлар асосан футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга эътибор қаратишмоқда.
Жамоа аъзолари қаторида тажрибали футболчи Илҳом Юнусов ҳам "Динамо" сафида машғулотларда иштирок этмоқда. Самарқандлик ярим ҳимоячи ўтган мавсумни Навоийнинг "Қизилқум" клуби сафида ўтказган эди.



