Илҳом Мўминжонов: "Энди бор эътиборни "Норин" билан баҳсга қаратамиз"

Narzulla Saydullayev
22 ноя 2016, 16:43
"Андижон" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдирди.

"Жуда оғир ўйин бўлишини кутгандик. Йигитларга раҳмат айтаман. Ҳимояда битта хато эвазига гол ўтказдик. Аммо бу натижа бизни қониқтирди. Ҳимоявий тактикада ҳаракат қилдик ва мақсадимизга эришдик.

"Обод" бизнинг ўйиндан 5 дақиқа олдин дуранг ўйнагани маълум бўлди. Биз битта гол ўтказсак 16-ўринга тушиб қолардик. Олий лигада қолганимиздан хурсандман.

Наманганга келганимда жамоани олий лигада олиб қолишга ишонгандим. Энди бор эътиборимиз "Норин" билан плей-офф ўйинига қаратилади", - дейди Илҳом Мўминжонов.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia