

«Узоқ йиллакр давомида Бонуччи «Ювентус» ғалабаларига ўз хиссасини қўшиб келди. Энди у бизнинг бевосита рақибимиз сафига бориб қўшилди. Лекин бу билан «Ювентус» кучсиз клуб бўлиб қолмайди. Таркибимизда кучли футболчилар тўпланган ва унинг ўрнини тўлдира оламиз.
Бизнинг асосий рақибимиз — ўзимиз. Мана олти йилдирки шу нарса такрорланаверади. Ҳар йили бошқа жамоалар ҳақида гапиришади, аммо якунда яна биз ғолиб бўлаверамиз. Шундай бўлса ҳам, биз бўшашмаслигимиз зарур. Бизни ажойиб мавсум кутиб турибди. Рақиблар ҳам ўз таркибларини кучайтириш билан бандлар».
Эслатиб ўтамиз, куни-кеча туринликлар «Фиорентина» ярим ҳимоячиси Федерико Бернардескини сотиб олдилар.



