"Ҳоким кубоги". "Нефтчи-1" - "Қўқон-1912-2" ўйини статистикаси

Narzulla Saydullayev
4 фев 2016, 20:15
"Ҳоким" кубоги-2016“ турнири доирасида бўлиб ўтган "Нефтчи-1” ҳамда “Қўқон-1912-2” жамоалари ўртасидаги баҳс статистикасини эътиборингизга тақдим этамиз.

Бурчак тўплари.

Ўйинда  “Нефтчи-1” футболчилари 4 марта бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беришди. “Қўқон-1912-2” эса 1 марта.

Қўполликлар.

“Нефтчи-1” ўйинда 17 марта қўполлик қилди. Қўқонликлар эса 12 марта фол ишлатишди.

Умумий зарбалар.

Андрей Фёдоров шогирдлари баҳс давомида умумий 10 марта зарба йўллашди. Мурод Исмоилов шогирдлари эса 7 марта.

Аниқ зарбалар.

“Нефтчи-1” футболчилари тепган тўпларнинг 5 таси рақиб дарвозасига аниқ йўлланди. Қўқонлик ўйинчилар эса 2 марта аниқ дарвозага тепишди.

Жарима тўплари.

Бу борада “Нефтчи-1” 12 талик кўрсаткични қайд этди. Меҳмонлар эса 17 марта.

Огоҳлантиришлар.

Учрашув бош ҳаками қўқонликлар таркибидан Азиз Ибрагимовни сариқ карточка билан жазоланди.

 

“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати томонидан тайёрланди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz