Ҳақиқий футбол мухлислари Испаниядами ёки Англияда? Эден Азар бу саволга жавоб берди

Alisher
21 сен 2019, 14:54
"Реал"нинг янги ўйинчиси Испаниядаги мухлисларни Англиядагидан кўра фаолроқ ва фидойироқ деб ҳисоблайди.

- Менимча, Испаниядаги мухлислар фидойироқдир. Англияда бунчалик ҳақиқий ишқибозлар кўп эмас.

Англиядаги одамлар футболни жуда яхши кўришади, қизиқишади, аммо ўз клубларига нисбатан унчалик фанатик эмаслар.

Мен "Челси"да ўйнаган пайтларимда ютқазган пайтларимиз бўлган ва ҳамма хафа бўлган. Аммо, улар буни фалокат сифатида қабул қилишмаган. "Реал"дан эса мухлислар ҳар йили Чемпионлар Лигасида ғалаба кутишади, - дейди Азар.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ESPN