

"Шаҳарликлар" 2023 йилда ўз майдонида АПЛ доирасидаги барча ўйинларда ғалаба қозониб келаётганди. Бироқ бу серия "Ливерпуль"га қарши ўйинда якунланди. Жамоа бугун "Этихад"да "Тоттенхэм"ни меҳмон қилади.
"Ўз майдонимизда АПЛда ҳам ЕЧЛда ҳам яхши ўйнамоқдамиз, бироқ бу билан менда енгилмас жамоамиз деган фикр йўқ. Менимча, бу фикрларсиз жамоа яхшироқ бўла олади. Фақатгина стадион учун ғалаба қозониш жуда катта хато бўлади", - деди испаниялик мутахассис.



