Гвардиола кубок баҳсидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида Ҳусанов ҳақида фикр билдирди

Khoja
29 мар 2025, 07:58
Пеп Гвардиола Англия Кубоги доирасидаги "Борнмут"га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Абдуқодир Ҳусанов ҳақида гапирди

У бунчалик кўп ўйин ўтказиши кутилмаганди, аммо бутун мавсум давомида ҳимоя чизиғимизда юзага келган вазият шуни тақозо этди. Унда ўзига хос фазилатлар бор, бу аниқ. Жуда, жуда ажралиб турадиган хусусиятларга эга; у ғоят чаққон, майдонда борини беради, баъзан юз ифодаси буни кўрсатмаса-да, кўплаб ҳаракатларида бутун эҳтиросини намоён этади...

Ва биз ундан қисқа вақт ичида, машғулотсиз ва бошқа кўп нарсаларсиз ҳам завқланмоқдамиз. У бизга жуда катта ёрдам берди! 

Витор иккиси ҳали ёш, мавсум ўртасида мослашиш осон эмас, янги ўйинчилар, янги лига ва шунга ўхшаш нарсалар, аммо улар жуда яхши ҳолатда ва ниҳоятда ижобий кайфиятда...

Биз Абдуқодирни инглиз тилини машқ қилиш ва ўрганишга ундаймиз, чунки мулоқотга киришиш учун бу жуда муҳим...

Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги беллашув якшанба куни 20:30 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: https://t.me/uz_eksport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›