Гвардиола агар "Челси"га келса, унда унга 10 нафар янги футболчи керак бўлади

17 дек 2015, 23:31
Лондоннинг "Челси" жамоаси кейинги мавсум учун ўзига янги бош мураббий изламоқда.


Мавсум якунига етганидан сўнг "Бавария"дан кетиши кутилаётган Гвардиола "Челси"ни ўз қўлига олиши мумкин.
Агарда Гвардиола "Челси"га келадиган бўлса, унда унга 10 нафар янги футболчи сотиб олиб беришлари керак. Гвардиолага яқин инсоннинг гапига кўра, Гвардиола "Челси"нинг ҳозирги таркибидан қониқмайди.  

Эслатиб ўтамиз, "Челси" бугун Жозе Моуриньони истеъфога чиқарди. Жамоани эса мавсум якунига қадар Гус Хиддинк бошқариши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Daily Mail