Гризманн Торресни қувиб ўтди ва "Атлетико" тўпурарлари орасида ўз ўрнини яхшилашга эришди

16 фев 2019, 23:05
"Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн "Райо Вальекано"га қарши учрашувда ҳисобни очди.

Оқибатда, Гризманн "Атлетико" сафидаги ўзининг 130-голиини киритди. Ушбу натижаси орқали Гризманн Фернандо Торресни ортда қолдирди ва "Атлетико" жамоаси тарихида энг яхши тўпурарлар рўйхатида бешинчи поғонага кўтарилиб олди.

Охирги 9 учрашувда франциялик футболчи 7 маротаба рақиб дарвозабонларини ранжитди. Бундан ташқари, Антуан 2 та голли узатмани амалга оширди.

P.S. "Ювентус" ҳимоячиларига ростмана муаммо туғдира олиши мумкин бўлган футболчилардан бири  — Антуан Гризманн.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia