Гаттузо: "Наполи" билан ўйинда ютишимиз ҳам, ютқазишимиз ҳам мумкин эди"

Aziz Tukhtamuradov
15 апр 2018, 21:39
"Милан" бош мураббийи Женаро Гаттузо "Наполи"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз хурсандмиз. "Наполи"да имкониятлар кўп бўлишини ва улар асосан тўпни назорат қилишларини билардик. Кўп йўналиш бўйича ўйинимизни кучайтиришимиз лозим. Бундай баҳслар "Милан"га тажриба тўплашда ёрдам беради. Ушбу ўйинда биз ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди, аммо мағлубиятга учрашимиз эҳтимоли ҳам катта эди.

"Милан" Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашдами? Биз математик жиҳатдан имкониятимиз қолмагунича ишонишда давом этамиз. Аммо, тан олиш лозим, бу жуда қийин", - деди Гаттузо.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Mediaset Premium

Сўнгги янгиликлар

Барча ›