

"Бу баҳс МЮнинг ҳозирги даражасини кўрсатиб берди, улар чемпионликка тайёр эмас. Вазият Моуриньо "Челси"га қайтиб, соврин юта олмаслигини тан олганига ўхшаяпти. "Ливерпуль"га қарши баҳсда стандартлар кам бўлди, улар қарши ҳужумда муваффақиятга эриша олишмади, чунки футболчилар ўз дарвозасига яқин ўйнашди.
МЮ Моуриньо келишига қадар трансфер ойналарида ёмон ишлади.
Моуриньонинг "Челси"си биринчи мавсумда бир неча нафар футболчи харид қилди, иккинчисида эса - жамоани қуриш ишлари якунланди. У нима қилаётганини билади. Ҳозир Жозега ишонмаслик учун сабаб йўқ" - дейди Невилл.



