Футзал. "Олмалиқ" Шуҳрат Тожибоевни ижарага олди

Tolibjon Qosimov
14 июл 2017, 13:32
Шу йилнинг 20-30 июль кунлари Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Унда мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Олмалиқ" ҳам иштирок этади. Александр Петров бошчилигидаги "Олмалиқ" турнирда муносиб иштирок этиш мақсадида таркибга Хитой чемпионатида тўп тепиб келаётган тажрибали футзалчимиз Шуҳрат Тожибоевни қўшиб олди. Тожибоев Хитойнинг "Гансу" клуби аъзоси ҳисобланади. Шу сабаб, олмалиқликлар Шуҳратни 2 ойга ижарага олишди.

Бундан ташқари, ўтган мавсумни "Металлург"да ижарада ўтказган Суннат Куралов ҳам олмалиқликлар сафига қайтди.

Эслатиб ўтамиз, "Олмалиқ" мусобақанинг "D" гуруҳида "Чонбури Блювейв" (Таиланд) ва "Банк Бейрут" (Ливан) жамоаларига қарши баҳс олиб боради.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›