Фирмино ПСЖга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди
Tolibjon Qosimov
18 сен 2018, 15:36
"Ливерпуль" ҳужумчиси Роберто Фирмино душанба куни жамоа билан шуғулланмади.
Бугун "қизиллар" ЕЧЛ 1-тури доирасида ПСЖга қарши баҳс олиб боришади.
Олдинроқ, "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Фирмино кўзидан қабул қилиб олган оғриқли зарбага қарамай ЕЧЛ дастлабки турида майдонга тушиши мумкинлигини айтган эди.