

"Олтин тўп" учун "Барселона"нинг иккин ҳужумчиси Лионель Месси ва Неймар, ҳамда "Қироллик клуби" футболчиси Криштиану Роналду даъвогарлик қилмоқда.
"Уччаласи ҳам жуда кучли футболчи. Агар ҳаммаси жамоавий совринлар туфайли ҳал бўлса, соврин "Барселона" вакилига насиб этади, аммо овоз берувчилар индивидуал муваффақиятларни танласа, ғолиб Роналду бўлиши мумкин" - дейди Фигу.
Месси ва Неймар ўтган мавсумда Испания чемпионати, мамлакат Кубоги ва Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди. Роналду 48та гол уриб Примеронинг тўпурарига айланди.



