ФИФА "Реал"га рад жавобини берди

Tolibjon Qosimov
4 сен 2018, 13:50
ФИФА "Интер" клубини Лука Модрични "Реал"дан сотиб олишга урингани учун жазоламайди.

Бу ҳақда Португалиянинг "A Bola" нашри хабар берди. Италия клуби "Реал" бунга рухсат бермаганига қарамай, Модрич билан музокара олиб борган ва уни А Серияга ўтишга кўндирмоқчи бўлган эди. Мадридликлар эса "Интер"нинг ҳаракатларидан норози бўлиб ФИФАга мурожаат қилишган эди.

Манбанинг маълумотига кўра, ФИФА "Интер"нинг ўзини тутишида қоидага зид белгиларни топмаган. Шу сабаб, Милан клубига нисбатан санкциялар қўлланилмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: A Bola

Сўнгги янгиликлар

Барча ›