"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи

Sherzod Nurmatov
14 окт 2025, 20:50
Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" жамоасида тўп тепаётган "Реал" собиқ ҳужумчиси Карим Бензема Туркия гранди қизиқишига сабаб бўлмоқда.

Бу ҳақда "Fotomaç" нашри хабар берди. 

Манбага кўра, "Фенербахче" Карим Бенземани жамоага қўшилишга кўндиришга ҳаракат қилади. 37 ёшли ҳужумчи билан битим тузиш учун клуб умидларни оқлай олмаган ҳужумчиси Жон Дуранни қурбон қилишга тайёр.

Бензема ушбу мавсум 4 ўйинда 3 та тўп киритди. Франциялик футболчининг "Ал Иттиҳод" билан амалдаги келишуви келаси ёзда якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Fotomaç