Фарҳод Тожиев "Ливерпул"га қарши ўйинга чақирилди

Narzulla Saydullayev
10 июл 2015, 11:25
24 июль куни Малайзия клублар терма жамоаси "Ливерпуль" клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Қувонарлиси ўзбекистонлик ҳужумчи Фарҳод Тожиев "Ливерпул"га қарши ўйин учун Малайзия клублар терма жамоасига чақирув олган. Бу ҳақда utusan.com.my сайти хабар берди. Малайзия клублар терма жамоасига чемпионатида ўйнаётган энг яхши легионерлардан 5 нафари чақирилган. Улар орасида "Т-Тим" шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз ҳам бор.

Фарҳод ҳозирча 14та гол билан чемпионатда тўпурар бўлиб турибди.

Маълумот учун, бу ўйин 24 июль куни Куала-Лумпур шаҳридаги "Букит Жалил" стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia