

"Ўша вақтда менга МЮдан таклиф бор эди. Олдимда икки сафар кутиб турганди - Лондон ва Манчестерга. Июнь ойининг ўрталарида "Арсенал" қароргоҳига ташриф буюргандим, барча дам олишда, Венгер эса Парижда эди. У хусусий самолётда учиб келди. Шунингдек, клуб вице-президенти Дэвид Дин ҳам.
Шокда эдим. Вау... Венгер. Афсонавий мураббийлардан бири 15 ёшли болакай учун дам олишдан ҳам воз кечиб, учрашгани келди. У билан гаплашдик, у онам билан ҳам суҳбатлашди, менга машғулот базасини кўрсатди. Шу орқали менга "Арсенал" ёқиб қолди", - деди Фабрегас.



