"Эспаньол" футболчилари ва мураббийлар штабидан 6 киши коронавирусга чалингани маълум бўлди

Alisher
18 мар 2020, 10:20
"Эспаньол" клубдаги бир неча инсоннинг коронавирусга чалинганини эълон қилди.

Баёнотга кўра, асосий жамоа ва мураббийлар штабидан 6 кишининг коронавирус учун топширган тестлари ижобий чиққан.

Уларнинг ҳар бирида енгил аломатлар бор эди. Эндиликда барча беморлар шифокорларнинг тавсияларига риоя қилишади.

Эслатиб ўтамиз, "Эспаньол" Ла Лиганинг жорий мавсум шу пайтгача ўтказилган 27 туридан сўнг 20 очко тўплаган ҳолда жадвалнинг сўнгги, 20-поғонасида боришмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: rcdespanyol.com