Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади

Mirjalol Normatov
11 дек 2025, 22:46
16 декабрь куни Суперлигага ўтиш ўйини ўтказилади.

Унда Про-лиганинг якунланган мавсумида 2-ўринни эгаллаган "Арал" ҳамда ўтиш ўйинларида ғолиб бўлмаган "Бухоро" ўзаро куч синашади.

Ушбу баҳсда ғалаба қозонса, "Арал" жамоаси футболчиларига "Cobalt" автомобили берилиши кутилмоқда. Учрашув Қорақалпоғистонда ўтказилиши, жамоанинг имкониятларини оширади.

Маълумот учун, "Арал" мавсумдаги сўнгги турда "Локомотив"ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Агарда жамоа яна бир гол ура олганида лига ғолиби сифатида тўғридан-тўғри Суперлигага чиқарди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia