Эронга ғалаба келтирган автогол соҳиби Бухаддуз: Марокашлик мухлисларга фақат бир нарса дейишим мумкин, афсусдаман. Кечирим сўрайман

16 июн 2018, 08:50
Кеча ЖЧ 1-тури доирасида “Б” гуруҳидан ўрин олган Марокаш—Эрон ўйинида марокашликлар футболчиси Азиз Бухаддуз ўйиннинг сўнги дақиқаларида ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

“Мен майдонда бўлган вақтимда бор кучим билан ҳаракат қилдим. Ҳозирги ҳолат эса мен учун оддий эмас. Марокашлик мухлисларга фақат бир нарса дейишим мумкин, афсусдаман. Кечирим сўрайман бу ҳолат учун. Бундай ҳолат исталган киши билан рўй бериши мумкин. Бугун мен экан, бу футбол ҳаёти. Биз имкониятни қўлдан бой бердик? Йўқ, ҳар куни сенда янги имкон бўлади”,—дейди Бухаддуз.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: ТАСС