

"Жамоадаги ҳамма Месутга ёрдам беришни, бу ер унинг уйи ва оиласи эканлигини ҳис қилишини истамоқда. У бизнинг сафимизга кутганимдан эртароқ келди, бундан хурсандман. Уни ҳар доимги ҳолатига қайтариб, кайфиятини кўтаришимиз керак. Ишонаман, у кучли мавсумни ўтказади. Унинг қарорларини ҳурмат қиламиз", - деди Эмери.



