Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради

Khoja
23 июл 2025, 09:58
"Шўртан" иккинчи даврага тайёргарликни давом эттирмоқда.

Ғузор жамоаси йилнинг биринчи қисмини Қозоғистоннинг "Турон" жамоасида ўтказган Одил Абдумажидов билан келишувга эришишган. Футболчи иккинчи даврани "Шўртан" сафида ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 24 ёшли футболчи "Қизилқум" билан келишувга эришгани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, ҳимоячи "Турон" сафида 14 та учрашувда майдонга тушди. Трансфермаркт нашри ҳимоячини 400 минг еврога баҳолаган.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia