ЕЧЛда ўтган мавсумда ўз позицияларига кўра, энг яхши футболчи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди

Mirjalol Normatov
9 авг 2018, 20:30
УЕФА матбуот хизмати ўтган 2017/18 йилги мавсум якунларига кўра, ўз позициялари бўйича энг яхшиси бўлиш учун номзодлар номини маълум қилди.

Демак, даъвогарлар рўйхати шундай кўриниш олган:

Дарвозабонлар: Алиссон ("Рома", айни дамда "Ливерпуль"), Жанлуижи Буффон ("Ювентус", айни дамда ПСЖ), Кейлор Навас ("Реал");

Ҳимоячилар: Марсело, Серхио Рамос, Рафаэль Варан (барчаси - "Реал"дан);

Ярим ҳимоячилар: Кевин Де Брюйне ("Манчестер Сити"), Тони Кроос, Лука Модрич (иккиси ҳам - "Реал");

Ҳужумчилар: Лионель Месси ("Барселона"), Криштиану Роналду ("Реал", айни дамда "Ювентус"), Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль").

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›