ЕЧЛ. Месси “Лейпциг”га қарши ўйнайдими?

Eldor Akmurzayev
31 окт 2021, 09:45
Франция чемпионати 12-турида ПСЖ 2:1 ҳисобида “Лилль”ни таслим этди.

Ўйинни асосий таркибда бошлаган Лионель Месси танаффус жароҳат олгани туфайли захирага олинганди. Париж клубига яқин манбаларга кўра, Месси тиббий текширувдан ўтмаган ва уни ҳеч нарса безовта қилмаяпти.

Шу тариқа, аргентиналик Чемпионлар Лигаси 4-тури доирасида “Лейпциг”га қарши ўтадиган сафардаги баҳсда майдонга тушиши мумкин. Мазкур ўйин Тошкент вақти билан 4 ноябрга ўтар кечаси 01:00 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Footmercato