ЕЧЛ. Дастлабки 2 ўйин бош ҳакамлари аниқ бўлди

Mirjalol Normatov
16 фев 2020, 16:59
18 февраль тунида ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги дастлабки ўйинлар бўлиб ўтади.

УЕФА расмий сайти ушбу ўйинларни бошқариб борадиган ҳакамларни тасдиқлади.

Мадриддаги "Ванда Метрополитано" стадионидаги "Атлетико" - "Ливерпуль" учрашувини Польшадан Шимон Марчиняк бошқариб боради.

Дортмунддаги "Сигнал Идуна Парк" стадионидаги "Боруссия" - ПСЖ баҳсини бошқариш испаниялик Антонио Матеу Лаосга топширилди.

Икки ўйин ҳам тунги 01:00да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›