

Мавсумнинг дастлабки ярмини Ҳаққулободнинг “Норин” клубида ўтказган 26 ёшли ҳужумчи Санжар Баратов “Динамо” билан шартнома имзолади. Футболчи йил якунига қадар “Динамо” сафида тўп суради.
Бу “Динамо”нинг давралар оралиғидаги 9-янги футболчиси бўлди. “Динамо” жорий мавсум учун таркибда бошқа футболчи қўшиб олмайди.
Демак, давралар оралиғида “Динамо” сафига келиб қўшилган футболчилар билан танишинг:
Акмал Холмуродов (“Сўғдиёна”)
Аббосбек Жумақулов (“Бунёдкор”)
Суҳроб Иззатов (“Бунёдкор”)
Павел Пуришкин (“Металлург”)
Дилмурод Каримов (“Сўғдиёна”)
Аваз Агалиев (“Нефтчи”)
Шерзод Жалилов (“Сўғдиёна”)
Отабек Нарзуллаев (“Шўртан”)
Санжар Баратов (“Норин”).



