Диего Коста ЛаЛиганинг илк турларини ўтказиб юборадиган кўринади

Eldor Akmurzayev
12 авг 2019, 00:40
«Атлетико» форварди Диего коста ЛаЛига янги мавсумининг илк ўйинларини ўтказиб юбориши мумкин.

«Матрасчилар» аъзоси «Ювентус»га қарши (2:1) ўртоқлик ўйинида жароҳат олиб, захирага олинганди. 30 ёшли футболчининг оёқ мушаклари лат егани айтилмоқда. Унинг қачон тикланиши эса тиббий-текширувлардан сўнг маълум бўлади. 

Айтиш керакки, Коста соғайган тақдирида ҳам Испания чемпионатининг 1-тури доирасидаги «Хетафе»га қарши 18 августда бўлиб ўтадиган ўйинда майдонга туша олмайди. Сабаби, унда ўтган мавсумдан қолган дисквалификация муддати бор.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: football-espana.net