Диего Коста "Барселона"га қарши ўйинда жароҳат олди

Aziz Tukhtamuradov
25 ноя 2018, 12:14
"Атлетико" футболчиси Диего Коста "Барселона"га қарши ўйинда (1:1) жароҳат олди.

Бу ҳақида мадридликлар бош мураббийи Диего Симеоне айтиб ўтди.

"У оёғида оғриқ ҳис қилди ва алмаштиришимни сўради. Коста ҳақиқий жангчи. У майдонда пайдо бўлса жамоада ғалаба учун имконият пайдо бўлади.

Биз "Барселона" деярли бир ҳил ўйнадик. Менга барчаси ёқди. "Атлетико" ғалабага яқинроқ эди", - деди Симеоне.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: fourfourtwo.com