Ди Мария ПСЖни тарк этадими?

Aslanov Jasurbek
21 авг 2018, 18:45
ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этмайди.

Аргентиналик яқин вақт ичида клуб билан янги шартнома имзолайди.

Амалдаги битим 2019 йилнинг ёзида якунига етади, шу сабабли ПСЖда футболчини ёзда сотиб юбориш ёки янги битим имзолаш варианти бор эди. Париж клуби ярим ҳимоячини ўзида олиб қолишни танлади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Le Parisien