

Бир неча кун олдин клубдаги 150-учрашувини ўтказган Фостер 2,5 ярим йиллик шартнома тузди. Шундай қилиб, 33 ёшли посбоннинг янги битими 2019 йилнинг ёзида якунига етади.
Фостер "Вест Бромвич"га 2011 йил "Бирмингем Сити"дан ижарага ўтган эди, бир йил ўтиб у тўлақонли шартнома имзолади.



