

Маълумотларга кўра, таклиф қилинган маблағ даҳшатли бўлишига қарамасдан, неаполликлар МЮга рад жавобини беришди.
Ноябрь охирида "қизил иблислар" Кулибали учун 90 млн. таклиф қилгани эълон қилинган эди. Манкунианлар устози Жозе Моуринью ушбу трансферга қизиқиш билдирмоқда. Кулибалини МЮдан ташқари "Реал, "Барселона", "Манчестер Сити" ва "Бавария" ҳам сотиб олиш ниятида.
Кулибали 2014 йилда "Генк"дан "Наполи"га 7,75 млн. евро эвазига ўтган эди.



