"Челси" яна бир футболчисини ижарага бериб юбормоқчи

Aziz Tukhtamuradov
19 авг 2021, 09:56
Ҳимоячи Эмерсон "Челси"ни тарк этади.

Футболчи мавсум охирига қадар энди ижара асосида "Лион" шарафини ҳимоя қилади. Францияликларда футболчини харид қилиш ҳуқуқи бўлмайди. 

Томонлар трансфер борасида келишиб олишган. Бу бугун расман эълон қилиниши мумкин. "Лион" бош мураббийи Петер Бос Эмерсон 22 август куни "Клермон"га қарши кечадиган ўйиндаёқ майдонга тушишини истамоқда. 

Ҳимоячи ўтган мавсумда АПЛда бор-йўғи иккита ўйин ўтказган. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: L’Equipe