"Челси" "Вулверхэмптон" ярим ҳимоячиси Невешни харид қилмоқчи

Alisher
20 дек 2021, 15:47
"Челси" "Вулверхэмптон" ярим ҳимоячиси Рубен Невешга қизиқмоқда.

"Челси" бош мураббийи Томас Тухель Невешни ярим ҳимоя чизиғи учун кучайиш сифатида кўрмоқда, сабаби Мадриднинг "Атлетико" клубидан олинган ярим ҳимоячи Сауль ишончни оқламади.

Қайд этиш керакки, "Вулверхэмптон" хавбек учун 45 миллион евро олмоқчи.

24 ёшли португалиялик жорий мавсум "бўрилар" таркибида 18та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: TodoFichajes