"Челси" "Манчестер Сити"нинг нишонини илиб кетмоқчи

Mirjalol Normatov
7 июл 2018, 13:45
"Челси" "Наполи" футболчиси Жоржиньонинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"Sport Italia" хабарига кўра, "Челси" футболчи билан музокараларни бошлашга тайёр. Улар футболчига "Манчестер Сити"дан кўра кўпроқ маблағ тўлашмоқчи.

"Наполи" футболчини 60 млн евро эвазига сотишга тайёр турибди. Агарда Маурицио Сарри "Челси"ни бошқармайдиган бўлса, Жоржиньо компенсация сифатида "кўклар" сафини тўлдириши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport Italia