“Челси” Кепага А Cериядан ўринбосар топди

30 май 2020, 08:30
Лондон клуби Кепадан қутулиш ниятида.

“Челси” клуби “Милан” посбони Жанлуижи Доннарумманинг хизматларига жиддий қизиқиб қолди.

Қайд этилишича, “Милан” Доннарумма учун 70 млн евро талаб қилмоқда. Аммо Лондон клуби бунинг ўрнига жамоа посбони Кепани “Милан”га бериб, дарвозабонларни алмаштириш вариантини кўриб чиқишни таклиф қилган. Ҳозирча Италия клуби бунга жавоб бермаган.

Маълумот учун, Доннарумманинг “Милан” билан шартномаси 2021 йил ёзида якунига етади. Футболчи жорий мавсум А Cерияда 24 та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Corriere dello Sport